Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи 3 сектор раҳбари полковник Ш.Ҳ.Сатволдиев томонидан Касби туманида Ёшлар билан учрашув ва фуқаролар билан сайуор қабул ўтказди
Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Ш.Ҳ.Сатволдиев Касби тумани “Касби” МФЙда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” киритилган ёшлар ва хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказди. Унда 45 нафар фуқаролар иштирок этди.
Қабулда 22 нафар ёшлар ва хотин-қизларнинг ўзини ўзи банд қилиш, олийгоҳда ўқиш учун контракт тўлови, касб-ҳунарга ўқитиш, ички ишлар органларига ишга кириш масалаларидаги мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 13 таси ижобий ҳал этилди. Бир нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, маблағ ва вақт талаб этадиган 8 та мурожаат юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Фуқаролиги бўлмаган икки нафар шахс ва бир нафар ёшга Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID-картаси топширилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.