1 Сентябр 2021 йил 810

Қашқадарё вилояти автомобил йўлларида янгилик:


Мултирадарлар билан жихозланган хизмат автомашиналари ҳаракати йўлга қўйилди. Бундай автоуловлардан фойдаланиш йўл-транспорт ходисаларини олдини олишда ижобий тасир кўрсатади Мослама 1 дан 6 тагача ҳаракат бўлагига эга бўлган автомобил йўлларида қарама-қарши йўлнинг ҳаракат йўналишидаги қатновнинг мейордан юқори тезликда ҳаракатланаётган қоидабузарликни автоматик равишда қайд этиш имкониятига эга: автоуловнинг олд ойнасига ўрнатилган радар нафақат йўлларда ҳаракатланиш вақтида балки тўхтаб турган ҳолатда ҳам қоидабузарликни аниқлаш имконини беради
Айни вақтда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБга ушбу радарлар билан жихозланган 5 та махсус автомашиналар келтирилган бўлиб ушбу транспорт воситалар йўл ҳаракати қоидалари бузилишини олдини олади. Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.

Text to speech