18 Ноябр 2021 йил
463
Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида қидирувдаги шахс Қарши шаҳар ҳудудидан ушланди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Нишон тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган, Нишон тумани “Пахтаобод” МФЙда яшовчи Д.A қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади.
Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Д.A Қарши шаҳар ҳудудидан ушланди.
Енди у бир йемас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.