28 Ноябр 2023 йил
890
Шаҳрисабз шаҳрида "Зўравонликка қарши 16 кунлик" акцияси давомида тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
БМТ бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни"га бағишланган тадбир, жорий йил 25 ноябрдан 10 декабргача
давом этиб, Шаҳрисабз шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаб интернатида ташкил қилинди.
Давом этиб келаётган бу тадбирда Шаҳрисабз шаҳар
ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори Ш. Махмаюсупова, ҲПБ профилактика инспектори С.Ражабов,
мактаб амалиётчи психологи О.Юлдашева, Номозгоҳ МФЙ хотин-қизлар фаоли М.Қосимовалар
иштирок этишди.
Иштирокчиларга юртимизда қабул қилинган хотин-қизлар
ҳамда болалар ҳуқуқ эркинликларига қаратилган қонунлар тўғрисида тушунчалар берилиб, ушбу акцияда фаол иштирок
этишга жалб этилди.