15 Октябр 2021 йил
463
Қарийб 1300 нафар фуқаролиги йўқ шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди
Сўнги 5 йил ичида мамлакатимизда инсон ҳуқуқи ва эркинликлари, манфаатлари давлат аҳамиятига молик масала сифатида қаралмоқда. Бундай ғамхўрлик мамлакатимиз фуқароларидан ташқари, қўшни давлатлардан келиб узоқ йиллар давомида яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинмоқда.
Хусусан, Ғузор туманида яшаб келаётган 1297 нафар фуқаролиги йўқ шахслар ҳам ана шундай имкониятлардан баҳраманд бўлишди. Уларга Ғузор тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилди.