Қарши халқаро университети талабалари билан “Ватанпарварлик - олий бурчимиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди
Ишчи гуруҳ - Қарши шаҳар ҳокимлиги, вилоят ИИБ ва Қарши шаҳар ИИОФМБ вакиллари томонидан иштирокчиларга мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юрт равнақига ҳисса қўшиш лозимлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга ҳар хил ёт ғояларга берилиб қолмаслик бўйича тушунтиришлар ҳам берилди.
Якунда талабаларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: