14 Ноябр 2024 йил
892
Қарши шаҳрида "Аёллар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари" мавзусида семинар ташкил этилди.
Қарши шаҳрида "Аёллар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари" мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҲХ ҲПБ, Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва реаблитация маркази ҳамда ЎзЛиДЕП вакиллари иштирок этишди.
Семинарда жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш, уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, маънавий-ҳуқуқий онгини ошириш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди.
Савол-жавоб, мунозараларга бой тарзда ўтган тадбирда келгусида хотин-қизлар ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.