5 Феврал 2024 йил 407

Амалий ўқув машғулоти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-122-сон қарори ижроси юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ эксперт-криминалистика бўлинмаси ходимлари бош эксперти подполковник З.Бердиев ҳамда катта эксперт маёр А.Худойбердиев томонидан жорий йилнинг 3-февраль куни ИИВ Қашқадарё академик лицей ўқувчилари билан “Криминалистика фанининг предмети, тизими ва вазифалари”, “Криминалистиканинг услуби”, “Жиноятчиликка қарши курашишда криминалистиканинг методларидан фойдаланиш” мавзуларида амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

Ички ишлар органлари тизимидаги ўқув муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг билим ва маҳоратини ошириш, касбга бўлган садоқатини юксалтириш мақсадида доимий ўқув машғулотлари ўтказиб борилмоқда.  Шундай амалий ўқув машғулотлари ўқувчиларнинг соҳага оид билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Text to speech