4 Январ 2025 йил 642

Қамаши туманида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алишер Зокиров, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Рустам Дўстматов, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла еттиликлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Йиғилишда Чим маҳалласида содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари танқидий муҳокама қилиниб, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш ҳамда унинг профилактикаси бўйича зарур чоралар кўриш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech