17 Феврал 2024 йил
478
Қамаши туман ҳокими Х.Усмонов ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари билан учрашди
Қамаши туман ҳокими Х.Усмонов ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари билан мулоқот ўтказди. Унда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг осойишталиги, энг аввало, маҳаллада жиноятларни олдини олиш, ижтимоий профилактикани тўғри йўлга қўйиш, криминоген вазиятни маҳаллаларда жиловлашда маҳалла оқсоқоллари ва нуронийлар кўмагидан самарали фойдаланиш, профилактика инспекторининг ишини енгиллаштириш билан бирга иш натижадорлигини ошишига хизмат қилишини таъкидлади.
Очиқ мулоқотда туман ҳокими профилактика инспекторларига хизматда фойдаланиш учун замонавий (моноблок) компьютер техникаларини топширди.