ҲАЛОЛЛИКДА ҲИКМАТ КЎП. ҚИНҒИР ИШ ЭСА, ҲЕЧ ҚАЧОН ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ У ХОХ АЁЛ БЎЛСИН, ХОХ ЭРКАК.
Қарши шаҳар Янги турмуш МФЙда яшовчи Қ.Г.Қ. 2020 йил 08 март куни соат 10:30 ларда Қарши шаҳар Янги турмуш МФЙда яшовчи, қўшниси Г.М.Н.ни яшаш уйида хеч ким йўқлигида уни яшаш хонадонини орқа томонидаги темир эшик орқали ичкарига кириб, хонадонни ётоқхонасида бўлган бир дона темир сейфни тепа қисмини 09х11 см катталикдаги жойини балгарка (темир жисмларни кесиш учун мулжалланган) аппарат билан кесиб, шу кесилган жойга қўлини тиқиб сейф ичида бўлган М.Г.га тегишли хар-хил купюрадаги 5.185.200 сўм нақд пулларни ва 202 АҚШ долларини ўғирлаб олиб, воқеа жойдан яширинишга ҳаракат қилаётган вақтида хонадон эгалари ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, далилий ашёлар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан Г.Қ.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 169-м 2-қ “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.