14 Май 2024 йил 313

Ғалла мавсумига тайёргарлик

Чироқчида ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, ғалла майдонлари, донни қайта ишлаш ва қабул қилиш корхоналари ҳамда ўрим комбайнларининг мавсумга шайлиги доимий назоратга олиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Вилоят ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов туман ҳокими Файзулла Юсупов ва сектор раҳбарлари ҳамрохлигида 2024 йил ғалла ўриш мавсуми олдидан тумандаги комбайнларнинг мавсумга шайлигини ўрганди. Ўрганишлар давомида вилоят ИИБ бошлиғи аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарларига тегишли топшириқ ва тавсилар берди.

"Чироқчи кластер ғалла" масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган назорат тадбирида ғалла ўриш комбайнларининг техник ҳолати билан бирга муҳандис-техник ходимлар, механизаторлар учун яратилган кундалик эҳтиёж воситалари, уларнинг моддий манфаатдорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

Text to speech