1 Декабр 2022 йил
490
Алиментдан бўйин товлаган ота
Вояга етмаган фарзандларини моддий таъминотидан бўйин товлагани учун Миришкор туман ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган туманни “Янги Жейнов” МФЙда яшовчи Қ.А. жазодан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида, 2022 йил 29 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳудудидан ушланиб, ВСХга жойлаштирилди.
Бир айби иккита бўлган қочоқ энди қонун олдида жавоб беришга мажбур.