Академик лицейда очиқ дарс
ИИВ Қашқадарё академик лицейида инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш, эшитиш, гапириш ва ёзиш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқувчиларнинг йил давомида ўрганган билим ва кўникмаларини намойиш қилиш мақсадида 2022 йил 6 июнь куни 1-курс ўқувчилари иштирокида инглиз тили фанидан “Девелопинг спеакинг скиллс: Тоwн анд cоунтрй” мавзусида инглиз тили фани ўқитувчиси Зилола Джалилова томонидан очиқ дарс ташкил этилди.
Дарс жараёнида асосан гапириш кўникмасига катта эътибор берилди. Шаҳар ва қишлоқларнинг афзалликлари ва ноқулайликлари ҳақида дебат бўлиб ўтди. Дарсда ўқувчилар жуда фаол иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикрларини намойиш этишди. Дарсда академик лицей ўқитувчилари ҳам кузатувчи сифатида иштирок этиб, ўқитишда инновацион таълим усуллари қўлланилганлиги, ўқувчиларнинг эркин фикр билдира олишликлари такидланиб, кузатувчилар томонидан намунали баҳоланди.