8 Апрел 2021 йил 809

Ака-укалар ўзаро жиноий тил бириктириб, ўғирлик жиноятига қўл уришди

Қарши шаҳар Беклар МФЙда яшовчилар М.Е ва З.Е.лар 2021 йил 07 март куни соат 12:30 ларда ўғирлик қилиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Қарши шаҳар Беклар МФЙда яшовчи Б.У раҳбарлик қилиб келаётган “КОМФОРТ БАРАКА ЛЮКС” МЧЖнинг баланасида бўлган ҳозирги кундаги баҳоси 35.000.000 сўмни ташкил қилувчи қуввати 250 КВАТли трансформаторни яширин равишда ўғирлаш йўли билан талон-тарож қилишганлиги ППХ ва ЖТСБ ППХБ1-отряд бўлинма командири ва Миллий гвардия Қашқадарё вилояти буйича бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб ушланган. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан М.Е ва З.Е.ларга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 169-м. 2-қ “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech