26 Ноябр 2022 йил 172

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни мурожаатларини тинглаб кундалик ва маиший муаммоларига ечим топиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири

Бу борада Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев томонидан жойларда қатор қабуллар уюштирилмоқда. Қабулларда асосий эътибор инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашга қаратилмоқда. Жумладан, вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи бугун бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида 7 нафар фуқароларни қабул қилди.

Қабулда мурожаатларнинг асосини ички ишлар органларига ишга тиклаш, суриштирув ва тергов ҳаркатлари, шунингдек, ҳимоя ордери ва бола таъминоти  билан боғлиқ масалаларни ташкил этди.

Сайёр қабулда фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, ўрганиш учун вақт талаб этадиган барча мурожаатлар ижроси назоратга олинди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech