11 Март 2024 йил 746

"Абзият" МФЙда профилактик тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Шаҳрисабз туман ИИБ ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида хотин-қизлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Абзият" МФЙ вакиллари билан нотинч оилалар муаммолари ўрганилди, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиш эҳтимоли бўлганлар рўйхатларини қилиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, маҳалла хотин-қизларига эрта турмуш ва қариндошлар ўртасидаги турмушнинг келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий оқибатлари бўйича тушунчалар берилди.

Text to speech