21 Ноябр 2024 йил 677

Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг навбатдаги сайёр қабули Ғузор туманида бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Талат Маматкулов қабулга келган фуқароларнинг ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тергов суриштируви, ўқиш учун тўлов контракти, соғликни тиклаш ва ишга жойлашиши билан боғлиқ ўнта  мурожаатларини тингланди.Мазкур мурожаатлар орасида 4 таси, яъни фуқаролик ИД-картаси олиш ишга йўлланма олиш каби масалалар ижобий ҳал этилди. Бошқа мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech