21 Ноябр 2024 йил 468

Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш ҳаракат қатнашчилари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида тегишли соҳавий ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳининг навбатдаги муҳокама йиғилиши вилоят ИИБ ЙҲХБда бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш ҳаракат қатнашчилари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида тегишли соҳавий ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳининг навбатдаги муҳокама йиғилиши вилоят ИИБ ЙҲХБда бўлиб ўтди.Йиғилишда сўнги вақтларда ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар ташриф буюрган масъуллар орасида ўз йўналишлари доирасида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар, йўловчи ташувчи транспорт воситаларини кўпайтириш ва уларнинг ҳаракати учун қулайликлар яратиш, тирбандликларни олдини олиш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларига буткул чек қўйиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди, бунинг учун барча бир ёқадан бош чиқариб иш олиб бориш кераклиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

Таклифлар ҳам тингланиб уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди

Text to speech