11 Январ 2025 йил 221

Қашқадарё вилояти ИИБнинг бир гуруҳ ёш ходимлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 33 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Ватанпарварлар боғига саёҳат қилишди.

Ички ишлар органлари ходимлари  истироҳат боғида кўргазмага қўйилган махсус ҳимоя воситалари, жанговар ва хизмат автомашиналари, қурол-яроғ ва бошқа ускуналар, кийим-бошлар, амфитеатр, ҳарбий хандақ, қояда тошга чиқиш, ўқ отиш жойи ва лукодром, ҳарбий кичик музей, парашютдан сакраш минорасини томоша қилишди. 

Тадбирда ходимларга ҳарбий хизматчилардаги жасурлик, мардлик, фахр-ифтихор, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик туйғуларини сингдиришга оид маълумотлар берилди.

Саёҳат ёш ходимларнинг ҳарбийлик борасидаги билимини ошириб, мароқли ҳордиқ олишига замин ҳозирлади.

Text to speech