6 Июл 2024 йил 529

Қашқадарё вилояти ИИБда “"Муомала маъданияти ходимнинг маънавий қиёфаси"” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар ҳамда Қарши Давлат университети ўқитувчилари иштирок этишди.

Қашқадарё вилояти ИИБда “"Муомала маъданияти ходимнинг маънавий қиёфаси"” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар  иштирок этишди.

Тадбирни бошқарма ММИ ва КБТХ бўлим бошлиғи, подполковник Шермуҳаммад Муслимов  очди.

Унда сўз олган Қарши давлат университети Қарши инновацион таълим университети ўқитувчиси Садатова Нодира Мусулмоновна сўзга чиқиб, Инсоннинг маънавий қиёфаси унинг мулоқот маданиятида ифодаланади. У ўзининг ҳис-туйғусини, ички туғёнини, орзу умидларини мулоқот жараёнида баён этади. Шунинг учун ҳам жамият тараққиёти, инсонларнинг яхлит ҳолда шаклланиши, уларнинг бир-бирлари билан ўзаро мулоқотсиз, ҳамкорлигисиз, ўзаро таъсирсиз вужудга келмайди.

Энг кўп содир этилаётган кибер жиноятлар турлари ва улардан фойдаланиш усуллари бўйича  ҳамда Қашқадарё вилоятида 1 июлдан - 30 июлга қадар “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги – Cйбер монтҳ Қашқадарё” комплекс тарғибот тадбири юзасида Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув хизмати киберхавфсизлик маркази  масъул ходими  капитан Мирабдуллаев Мақсуд Махмудович томонидан мазкур ойликнинг мақсади, вазифалари, олдинда режалаштирилган ҳаракатлар хусусида тадбир қатнашчиларига атрофлича маълумот бериб ўтди.

Text to speech