23 Ноябр 2024 йил
818
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи полковник Руслан Темиров ,ЙҲХБ бошлиғи подполковник Илхом Идиров вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда “ЗООМ” платформаси орқали видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи полковник Руслан Темиров ,ЙҲХБ бошлиғи подполковник Илхом Идиров вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда “ЗООМ” платформаси орқали видеоселектор йиғилиши ўтказди. 1230 га яқин таълим муассасалари раҳбарларига ЙҲХБ бошлиғи томонидан вилоят ҳудудида содир бўлган болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили таништирилиб, ушбу ҳолатларни юз беришида ота-оналар, педагоглар ва ЙПХ ходимларининг ҳам масъулиятсизлиги танқид қилиниб, болалар ўлими билан боғлиқ авариялар акс этган видеолавҳа намойиш этилди.Йиғилиш давомида бу каби ҳодисаларни олдини олиш учун ўзаро ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш хусусида келишиб олинди.