16 Декабр 2024 йил
665
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, коррупцион ҳолатларга қарши курашиш ишларининг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчиликка риоя этиш ҳамда фаолият давомида қонун доирасидан четга чиқмаслик, фуқаролар ва ҳайдовчилар билан хушмуомалада бўлиш хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини тегишли ҳужжатлар асосида йўл қоидаларига риоя этган ҳолда бошқариш, турли фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳолатларни атрофлича таҳлил этди.
Шахсий таркибга қонунчилик ва Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси талабларига риоя этган ҳолда ҳалоллик ва бурчга садоқат руҳида хизмат олиб бориш борасида йўриқнома берилди.