8 Феврал 2024 йил 266

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ биносида оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинг бўлиб ўтади

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва 2024 йил учун режалаштирилган чора-тадбирлар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда вилоят ҳудудида йўл ифратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муоммолар бўйича 2024 йил 09 февраль (жума) куни соат 10:00 да Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ биносида оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинг ўтказилиши белгиланган.

Тадбирга барча ОАВ ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилади.

Мазкур матбуот анжуманида иштирок этиш истагини билдирганлар, ўзлари билан фуқаролик паспорти ёки бошқа шахсларини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралади.

Text to speech