13 Апрел 2024 йил 242

Қашқадарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник З.Кенжаева, бошқарма ЖХХ ҲPБ бошлиғи ўринбосари, подполковник З. Рустамова бош психолог, катта лейтенант Х.Худойқуловлар Шаҳрисабз шаҳар ва тумани ҳамда Китоб туманларида бўлиб, Ички ишлар бўлимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказди

Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар томонидан салбий ҳолатлар содир этилишини олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

        Учрашувда дастлаб, давлатимиз томонидан ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, қулай имкониятлар ҳақида маълумот берилиб, ходимларни хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи ҳолатларига йўл қўймасликлари учун оила аъзолари хусусан уларнинг турмуш ўртоқлари билан раҳбариятнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech