3 Май 2024 йил 460

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги қабули

Ички ишлар органлари билан боғлиқ масалалар ва муаммоларни тинглаб ечим топиш мақсадида Бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Завқидин Хўжанов фуқароларни қабул қилди. Қабулда ички ишлар органларининг тергов ва суриштирув ишлари ҳамда ишга қабул қилиш билан боғлиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосарининг фуқаролар билан юзма-юз ўтказган мулоқотида соҳа раҳбарларига мурожаатларнинг ечимини топиш ва қисқа фурсатда ҳал этиш топшириғи берилди. Қабулда айрим фуқароларга муаммоси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech