31 Май 2024 йил
662
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ота-оналар ва тарбиячилар иштирок этишди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов иштирок этиб, болажонларни байрам билан табриклади.
Сўнгра, мактабгача тарбия ташкилоти битирув гуруҳи томонидан тайёрланган “Хайр боғча - салом мактаб” номли бадиийлаштирилган томошаси, шеърлар, куй-қўшиқлар ва саҳна чиқишлари томоша қилинди.
Якунда битирув гуруҳи болажонларига бошқарма раҳабрияти ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг ўқув қуролларидан иборат совғалари топширилди.