19 Октябр 2024 йил
674
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий таркибнинг китобхонлик маданияти ва ходимларни китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида китоблар ярмаркаси бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий таркибнинг китобхонлик маданияти ва ходимларни китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида китоблар ярмаркаси бўлиб ўтди.
Жаҳон адабиёти, миллий ва хорижий асарлар, ички ишлар органлари ходимлари ўқиши тавсия этилган арзонлаштирилган китоблар ярмаркасида ходимлар ўзларини қизиқтирган қизиқтирган бадиий ва илмий китобларни харид қилишди.
Вилоят ички ишлар бошқармасида китоб ярмаркаси ташкил этилгани ходимларнинг вақтини тежаш билан бирга арзонлаштирилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Ички ишлар органларида китобхонлик ва китоб ўқиш маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар жадал давом этмоқда.