Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Унда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими ҳамда вилоят ИИБ ҳамда бошқарма ЖХХ ЙҲХБ раҳбарияти иштирок этди. Йиғилишда сўз олганлар ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, соҳага оид ИИВнинг буйруқ ва фармойишлари, тегишли кўрсатмалари ҳамда “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси” қоидаларига риоя этишлари лозимлигини қайд этишди. Ходимлар хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, коррупция ва тамагирлик ҳолатларини олдини олиш, фуқаролар биан хушмуомалада бўлиш салбий хатти-ҳаракатлар содир этмаслик, акс ҳолда ички ишлар органларидан бўшатиш билан чекланиб қолмасдан жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.