13 Июл 2024 йил 434

Қашқадарё вилояти ИИБда “Ички ишлар органлари ходимларининг имижини шакллантиришда хорижий тажрибанинг аҳамияти” Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар ҳамда Қарши Давлат университети ўқитувчилари иштирок этишди.


Тадбирни бошқарма ММИ ва КБТХ бўлим бошлиғи, подполковник Шермуҳаммад Муслимов очди. Унда сўз Қарши давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси докторанти Суяров Нурбек  сўзга чиқиб, 

 Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида ички ишлар органлари ходимларини халққа яқинлаштириш, эл-юрт дарди ва ташвиши билан яшаш¬га, хизмат қилишга қаратилган улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 Янги Ўзбекистонда янги ички ишлар органларини шакллантириш, аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ижтимоий йўналтирилган профессионал халқчил тузилмага айлантириш, барча соҳалар сингари,

 ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида ҳам маънавий-маърифий ишларни сифат жиҳатдан янги поғоналарга кўтариш, ходимларнинг билим савиясини янада юксалтириш, маънавиятли, ватанпарвар, ўз касбига садоқатли ва фидойи ходимларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Бунда Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир давомида Бошқарма ташкилий бошқарма юрис консули Шавкат Набиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил   05 июнь кунидаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-231-сон қонуни мазмун моҳиятини шахсий таркибга етказиб 

Ушбу Қонуннинг мақсади манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиштириш,

Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига,

давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда

 ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига (бундан буён матнда давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади

Text to speech