13 Январ 2025 йил 464

Мамлакатимиз Қуролли кучларининг 33 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари ва фахрийлари Жанубий- Ғарбий ҳарбий махсус окурги музейида бўлишди.

Музейда Қуролли кучларнинг ташкил этилишига оид ҳужжатлар, кўргазмага қўйилган ҳарбий аслаҳалар, техникалар макети, кийимлар, махсус ҳимоя воситалари ва бошқа харбийларга хос ускуналарни томоша қилишди. 

Ходимлар қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, ҳарбий хизматчилардаги жасурлик, мардлик, фахр-ифтихор, юртга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик туйғуларини сингдириш  ҳамда миллий армиямиз тарихи билан яқиндан танишишга йўғрилган тадбир ёшларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech