20 Сентябр 2021 йил 688

8 туп марихуана ўсимлиги қўлга олинди

2021 йил 12 сентябрь куни Китоб туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлда яна бир оғу шайдосининг кирдикорлари фош бўлди. Жумладан, туманнинг “Искана” МФЙда яшовчи Б. К. ҳовлисидаги мевали дарахтлари орасида 8 туп яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимликларни қонунга хилоф равишда етиштириб келаётганлиги аниқланди.
Каннабис ўсимликларининг қуритилган ҳолатда соф оғирлиги 250,0 грамм тош босди.
Бу камлик қилганидек, ҳовлисида қуритиш учун қўйилган селофан пакетга жойланган марихуана ҳам олиниб, тарозига қўйилганда 6,4 граммлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech