19 Июл 2022 йил
652
7 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланди
Чироқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туманнинг Дурсун қишлоғида яшовчи А.Б. томорқасида 7 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.