23 Март 2021 йил 562

6000 АҚШ долларни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга 2021 йил 22 март куни Қарши тумани Сахтапиёз қишлоғида яшовчи М.А ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, 2020 йил 22 октябрь куни қишлоқдоши Т.Б 6000 АҚШ доллари эвазига аптека маскалари келтириб беришни ваъда қилиб, ундан ушбу пулларни қулга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан Б.Т.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech