16 Май 2022 йил 603

50 тўп каннабис гиёҳванд моддасини парваришлаб келаётган шахс қўлга олинди

2022 йил 12 май куни Қамаши тумани ИИБ ҳамда туман ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2022” тезкор профилактик тадбир давомида, Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи Т.Х. 2022 йил март ойида Қамаши тумани Жонбуз қишлоғи ҳудудида вақтинча яшаш уйи томорқасининг ер майдонига ишлов бериб, гиёҳвандлик воситаси уруғларини екиб парваришлаб, тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда етиштириб келаётгани аниқланган. Ҳужжатлаштирилиб олинган яшил рангли ўсимлик таркибида каннабинол, каннабидиол моддаси бор ва бу таъқиқланган узунлиги 28 см.дан 55 см.гача бўлган “КАННАБИС ЎСИМЛИГИ” эканлиги, ушбу
50 тўп каннабис ўсимлигининг нам ҳолатдаги жами соф оғирлиги 165 граммни ташкил этган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Т.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech