7 Сентябр 2022 йил 270

5 туп каннабис

Қай макон ва замонда бўлмасин, гиёҳвандлик ва унга муккасидан кетганлар қораланиб, жазога мустаҳиқ этилган. Лекин айрим шахслар нафсини қондириш учун гиёҳвандлик моддаларини етиштиришдан тап тротмаяпти. Жумладан, ИИВ ШХББ Қашқадарё вилоят бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ва Қамаши туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яна бир оғу шайдосининг кирдикорлари фош этилди. Туманнинг “Майда” МФЙда яшовчи Х.Ш. ҳовлисидаги молхонада 5 тўп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.

Қамаши туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech