17 Декабр 2021 йил
603
400 қути пиротехника воситалат қўлга олинди
Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари ҳамда соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Совуқбулоқ МФЙда яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро Ж.Ж жами 400 қути пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди ҳамда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Қашадарё вилояти ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.