3 Сентябр 2021 йил 327

28 йиллик орзу ушалди

 

Каримова Карамат 1950 йилда Тожикистон Республикасида туғилган. У 1993 йилдан буён айрим сабабларга кўра, Ғузор тумани "Эшонқудуд" маҳалласига кўчиб келиб, ҳужжатсиз яшаб келаётган шахслардан бири.

Куни кеча, туман ИИБ МваФРБ томонидан Карамат момога Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат берилган идентификация ID–картаси расмийлаштириб берилди.

- Мен бу онларни 28 йилдан буён кутаман. Мустақиллигимизни 30 йиллиги байрами арафасида берилган фуқаролик паспорти мен учун энг катта совға бўлди. Бунинг учун Президентимизга раҳмат. -дейди Карамат момо кўзларида ёш билан қўлларини дуога очиб

Text to speech