2.000.000 СЎМ МИҚДОРДАГИ ПУЛ МУКОФОТИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ.
Қамаши тумани, “Довуд” МФЙда яшовчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан судланган, фуқаро Н.Саидов ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш юзасидан тўпланган хужжатларни жиноят ишлари бўйича Қамаши тумани судига тақдимнома киритмаслик эвазига 1.000.000 (бир миллион) сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида таклиф қилиб, лейтенант Х.З.Қаршиевнинг хизмат хонасида 100 (юз) АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушбу пулларни олмасдан қонун доирасида ҳаракат қилганлиги учун,
2.000.000 сўм пул мукофати билан
Қамаши тумани Ички ишлар бўлими 7-сонли Ички ишлар бўлинмаси Ҳуқуқбузарлик профилактикаси гуруҳи ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспектори лейтенант Қаршиев Холбек Завқи ўғли мукофотланди.