27 Август 2022 йил 375

20 минг АҚШ долларига ер сотган фирибгар қўлга олинди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро М.А. фуқаро Б.И.га тумандаги дарё муҳофазасига олинган 20 сотих ер майдонини 20 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 200 000 000 миллион сўмни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech