9 Август 2021 йил 275

18 туп каннабис

2021 йил 28 июль куни соат 15:40ларда, Косон туман ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди.
Косон тумани “Арабхона” МФЙда яшовчи У.А. молхонасида 14 туп ҳамда боғида 4 туп гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келаётгани аниқланди. 18 туп нам ҳолдаги “Каннабис” гиёҳвандлик соф оғирлиги 26.214 грамм тош босди.
Ҳолат юзасидан У.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech