3 Июл 2021 йил
504
1500 АҚШ ДОЛЛАРИГА СОТИЛГАН МАРИХУАНА
Деҳқонобод туманида шу йил 22 июнь куни соат 21:00ларда, вилоят ИИБ ходимлари томонидан яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, Деҳқонобод тумани Тоғайтемир қишлоғида яшовчи М.Х. туманнинг “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидаги “Автошохбекат” ёнида Н.Ф.га 1021,2 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 1500 АҚШ долларига сотган вақтда вилоят ИИБ ва туман ички шшлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.