24 Ноябр 2021 йил 686

14.400.000 сўмлик “Британик” ёзувли ноқонуний пиротехника воситалари борлиги аниқланди

2021 йил 22 ноябрь куни соат 18:30ларда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумотлар асосида, Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қарши шаҳри Марказий буюм бозори орқа томонида кетаётган Ш.Д тўхтатилиб, қўлидаги картон каробка кўздан кечирилганда “Британик" ёзувли пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг фуқаро Ш.Д.га тегишли пиротехника воситалари холислар иштирокида тўлик кўздан кечирилганида умумий қиймати 14.400.000 сўмлик 480 қутидан иборат “Британик” ёзувли ноқонуний пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинчалик сақловга олинди

Text to speech