18 Ноябр 2022 йил 349

1200 дона  “Трения” поқилдоқ аниқлаб олинди

Перотехника воситаларини ноқонуний савдоси билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида мамлакатмизда “Пиротехника” профилактик тадбири ўтказилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилоятида ҳам “Пиротехника” тадбири доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2022 йил 16 ноябр куни вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ баталони ходимлари томонидан Қарши шаҳар “Чулқувар” МФЙ ҳудудида олиб борилган профилактик тадбирлар жараёнида бир фуқаро ҳаракатлари шубҳа уйғотганлиги учун тўхтатиб қўлидаги  юклари кўздан кечирилди.

Йўловчи Касби тумани “Фазли” МФЙда яшовчи А.Т.нинг қўлидаги елим пакетда  Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Трения” номли 20 қутида 1200 дона  пиротехника воситалари бор экан.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, чора кўриш учун судга юборилди.

Text to speech