1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни
1-Декабр - Бутунжаҳон
ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан ИИВ Қашқадарё академик лицейининг ўқувчи
ёшлари билан “Соғлом ҳаёт сари биргаликда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ОИТСга қарши кураш марказининг етакчи мутахассиси
ОИТС касаллигининг келиб чиқиши, тарқалиши, фожиали оқибатлари хусусида сўз юритиб,
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан
1988 йилда 1 декабр -
ОИТСга қарши курашиш куни деб эълон қилинганини билдирди.
Мамлакатимизда ва жаҳон миқёсида ОИВ инфекцияси профилактикаси
ва унинг олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамасдан
ҳар йили дунё миқёсида миллионлаб инсонлар шу касаллик вирусини юқтириб, кўплаб
одамлар мазкур хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганини таъкидлади. Шу боис бу
касалликни юқтириб олмаслик чора-тадбирлари хусусида ўқувчиларга атрофлича тушунчалар
берилди.
Давра суҳбатида лицейнинг ўқувчилари касалликни олдини олиш борасидаги саволларига мутахассисдан
атрофлича жавоб олишди.