17 Апрел 2024 йил 395

Ғузор туманида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Ғузор туман ҳокимлигида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Саломович Исмоилов, туман ҳокими Б.Суюнов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, депутатлар, ИИБ ходимлари, фахрийлар ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов сўзга чиқиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир етилганларини фош етиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя етилишини атрофлича таҳлил этди.

Кун тартибида муҳокама етилган масалалар юзасидан бошқарма бошлиғи масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Йиғилишда подполковник Сарвар Қаландаров Ғузор туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Text to speech