12 Декабр 2023 йил 698

“Экстремизм ва терроризм ғояларига қарши маънавий-маърифий тарғибот” ишларини амалга оширишга бағишланган учрашув ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар, Китоб, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари ўртасида “Экстремизм ва терроризм ғояларига қарши маънавий-маърифий тарғибот” ишларини амалга оширишга бағишланган учрашув ўтказилди. Унда бошқама Тезкор қидирув хизмати, ММИ ва КБТХ, фахрийлар кенгаши вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар шахсий таркибнинг диний экстремизм ва терроризмга оид билимларини бойитиш билан бирга ходимлар ўртасида руҳий муҳитни шакллантириш, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ҳам фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шундан сўнг бошқарма Тезкор қидирув хизмати масъул ходими томонидан бугунги кунда жаҳонда фаолият юритаётган террористик ташкилотлар, уларнинг мақсади, амалга ошираётган  ҳаракатлари натижасида юз бераётган хунрезликлар ҳақида кўргазмали слайд намойиш этилди.

Якунда шахсий таркибга Шахрисабз шаҳрида жойлашган Маданият саройида Хоразм вилоятидан ташриф буюрган санъаткорлар иштрокида концерт дастури намойиш этилди.

Text to speech