25 Noyabr 2024 yil 622

“Кексалар ҳафталиги” доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

Қашқадарё вилоятида ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилган фахрийлар ва ногирон пенсионерлар хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олиш анъанага айланган. Жумладан, яқинда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва фахрийлар кенгаши томонидан узоқ йиллар йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида хизмат қилиб фахрийликка чиққан 1-гуруҳ ногирони истеъфодаги капитан Файзи Бозоров ҳолидан хабар олинди.
Тадбирда фахрийга ҳомийлик асосида ногиронлик аравачаси топширилиб, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
“Кексалар ҳафталиги” доирасида бу борадаги ишлар воҳанинг шаҳар-туман ИИБлари томонидан ҳам давом эттирилмоқда.

Text to speech