29 Yanvar 2024 yil 1159

Ҳурматли фуқаролар!!! Ўзбекистон Республикаси ИИВ малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган номзодлар диққатига!


                                                                                    

 

   ИИВ Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган номзодлардан 2024 йил 1, 2, ва 3 февраль кунлари соат 07:00дан 17:00 гача жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича танловлар олинади.

 

   Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган номзодлар Қарши шаҳридаги “ДИНАМО” спорт мажмуасига шахсларини тасдиқловчи:

 

   - фуқаролик паспорти ёки ИД-карта (асл нусхаси);

   - доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлигининг ҳолати ҳақида маълумотнома (086-форма) ҳамда спорт кийимлари билан келишлари сўралади.

 

   Эслатма: фуқаролик паспорти ёки ИД-карта (асл нусхаси), соғлигининг ҳолати ҳақида маълумотнома (086-форма) ҳамда спорт кийимларини олиб келмаган номзодлар жисмоний тайёргарлик босқичига қўйилмайди.

 

 

Маълумот учун телефон: (75) 224-42-03, 224-40-88

Text to speech