21 Sentyabr 2022 yil 311

Донорлик соғлом ҳаёт гарови


Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 31 август кунидаги 23/1496-сонли кўрсатмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги 348-сонли Қарорига асосан, “Ҳар ойнинг иккинчи сешанбаси мамлакатимизда беғараз донорлик куни” этиб белгилангани келтириб ўтилган.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими ходимлари ва шифокорлари вилоят Қон қуйиш марказида “Донорлик соғлом ҳаёт гарови” шиори остида беғараз донорлик тадбирида иштирок этишди. Вилоят Қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда марказ мутахассислари томонидан бундай хайрли тадбирларнинг инсонпарварлик ғояларига йўғрилганлиги, донорлик қилишнинг инсон организми учун нечоғлик фойдали эканлиги тушунтирилди.
Беғараз донорлик тадбирида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва вилоят Қон қуйиш маркази келгусида ҳам бундай эзгу ва хайрли ишлар замиридаги тадбирларни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олишди.

Text to speech